Ҳайдовчи бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаса қанча жарима белгиланади?
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига, худди шунингдек мотоцикл ва мопедлар ҳайдовчиларининг мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги, — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
БҲМнинг иккидан бир қисми = 135.000 сўм
Жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида тўланса = 94.500 сўм (30% чегирма)