Ҳайдовчи қочмасдан, жароҳат олган пиёдага ёрдам кўрсатганда, балки пиёда ҳозир орамизда ҳаёт бўлар эди
Жорий йилнинг 23 август куни Тошкент шаҳар, Миробод туманидаги Янги қўйлиқ кўчасида "Спарк" автомобилини бошқараётган маст ҳайдовчи пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 59 ёшли эркакни уриб юборган ва биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетган.
Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида автомобиль ва унинг эгаси топилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан маст ҳолда транспорт воситасини бошқармасликларини, қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.