Тест режимида

Хабарлар

Ҳайдовчи ва йўловчилар учун фойдали тавсиялар

Covid - 19 ҳали чекинганича йўқ, ҳаво ҳарорати эса тобора исимоқда. Ёз мавсумида кишиларнинг манзилга тезроқ етиш истаги натижасида, шахсий автомобиль ва йўналишсиз таксиларга бўлган эҳтиёжнинг ортиши табиий. Аммо, ёмғирдан қочаман деб, дўлга тутилиб қолмаслик учун ҳар қандай эҳтимоллардан ҳоли бўлиш зарур.

Статистик маълумотларга кўра, бир йўналишсиз такси шаҳарнинг турли ҳудудларидан, кунига ўртача 15 нафар йўловчини элтиб қўяди. Бунда ташқи таъсирдан яхши ҳимояланмаган автомобиль “касаллик тарқатувчи” омиллардан бирига айланиб қолиши мумкин.  Худди дезинфекция қилиш натижасида ҳимояланган уйга кирилиши билан қўлларни яхшилаб ювиш кераклиги сингари, шахсий автомашинани ҳам вирус хавфидан жиддий тарзда сақлаш зарур.

Коронавирус қанча яшайди

    Юза

         Вақт

Нам юзаларда

        3 соат

Мисдан тайёрланган деталларда

         4 соат

Ўралган картон ёки қоғозда

       24 соат

Пластик буюмларда

       72 соат

Темир буюмларда

       72 cоат

Ҳозирги вақтга қадар вирусдан ҳимояланишнинг энг самарали усули бу, антисептик воситалардан фойдаланишдир. Уларнинг таркибидаги водород пероксиди, спирт эритмалари ёки хлор вирусни йўқ қилишда хизмат қилади. Аммо антисептик воситалардан автомобилда фойдаланишда жуда эҳтиёткор бўлинг, сабаби улар автосалон жиҳозларининг рангига таъсир қилиши мумкин. Ҳайдовчилар учун қуйида зарур тавсияларни келтириб ўтамиз.

  1. Автоуловнинг ички юзаларига жойлашиб олган микро томчиларни танага ўтишига дезинфекция қилинмаган қўллар сабаб бўлади. Шунинг учун тез-тез қўлларингизни антисептик воситалар билан тозалаб, автосалон қисмларини спиртли мато билан артиб туринг. Автосалон қисмларини зарурат бўлмаганда ушламаслик тавсия этилади.
  2. Автосалон ичидаги йўловчилардан ўзаро гаплашмасликларини сўранг! Сукут, вирусни оғиздан ҳавога тарқалмаслигини таъминлайди.
  3. Автомобилнинг ташқи юзаларида ҳам вирус яхши сақланиб қолади. Шунинг учун, автомобилдан фаол фойдаланиш даврида, йўловчилардан автомобиль ўриндиғи, ойнаси, тутқичларига камроқ тегинишларини сўранг.
  4. Шамоллатиш. Автосалонда ҳеч ким йўқ вақтида автомобиль ойналарини очиб шамоллатиш касаллик хавфини камайтириб, вирус билан касалланган микро томчиларнинг маълум қисмини автоуловдан ташқарига чиқариб юборади.
  5. Автоуловнинг ички юзаларига жойлашиб олган микро томчиларни танага ўтишига дезинфекция қилинмаган қўллар сабаб бўлади. Шу сабабли тез-тез қўлларингизни антисептик воситалар билан тозалаб, автосалон қисмларини спиртли мато билан артиб туринг.  

Юқорида кўрсатилган тавсиялар вирусдан 100% ҳимоя қилмаслиги аниқ, аммо касални даволагандан кўра, унинг олдини олган яхшидир. Tozalikka риоя қилинг, ўзингиз ва бошқалар соғлигига бефарқ бўлманг.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати