Тест режимида

Хабарлар

Ҳайдовчига фарқи йўқдек гўё, худди юк олиб кетаётгандек кетмоқда

Яқиндагина Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида содир бўлган ЙТҲ натижасида 6 нафар фуқаро бевақт қурбон бўлди. Видеотасвирдаги ҳолатда ҳам жарқўрғонлик ҳайдовчи фуқаролар ҳаётини хавфга қўйиб, юк ортиладиган юкхонага 35 нафар фуқарони миндириб олган. Ҳайдовчига фарқи йўқдек гўё, меъёрий ҳужжатлари ҳам йўқлигини айтмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.