Тест режимида

Хабарлар

Мақтанчоқ ҳуқуқбузар аниқланди

Ижтимоий тармоқда тарқалган, "Нексия-2" русумли транспорт воситаси ён ва олд ойналарини қорайтирган ҳамда автомашинанинг олд ва тепа қисмига маёқча ўрнатган мақтанчоқ ҳайдовчи аниқланди ва тегишли тартибда чора кўрилди.

Шунингдек, ҳайдовчи видео тасвирга олиш вақтида бошқа автомобилга тегишли давлат рақам белгисини тақиб олганлиги ҳам маълум бўлди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.