Ҳайдовчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда
Бугун 14 март куни Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидабузар ҳамда 20-30 ёш орасидаги ҳайдовчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат давомида ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқаришдаги тажрибаси ҳам ўрганилиб, уларга “Йўл ҳаракати қоидалари” юзасидан назарий ва амалий билимлар яна бир бор қайта эслатилди. Шунингдек, ҳозирга қадар содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатлари ҳақида маълумотлар етказилиб, йўлларда ҳаракатланганда белгиланган қоидаларга амал қилишлари, ўзлари ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўймасликлари сўралди. Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишдаги профилактика ишлари давом этади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати