Ҳайдовчилар вақтини тежаш ва сифатли дезинфекциялаш мақсадида
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармасининг масъул ходимлари томонидан вилоят ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1013-км.да жойлашган "Сангзор-15" мунтазам ЙПХ масканида транспорт воситаларни дезинфекция қилувчи махсус аралашмани пурковчи мослама ўрнатилди. Вилоят ҳудудига кириш ва чиқишга рухсат этиган транспорт воситалари ушбу мослама остига келиб тўхташади ва мослама аралашмани пуркаб, транспорт воситасини дезинфекциялайди. Ушбу мосламани ўрнатишдан асосий мақсад, ҳайдовчилар вақтини тежаш ва сифатли дезинфекциялаш ҳиобланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати