Ҳайдовчиларга гигиеник воситалар берилмоқда
Гулистонлик тадбиркор томонидан "Коронавирус пандемияси"нинг тарқалиб кетишини олдини олиш юзасидан Сирдарё вилоятида куну-тун хизмат олиб бораётган ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди ходимларига ҳамда ҳайдовчиларга тарқатиш учун тиббий ноқоб ва гигиеник воситалар тақдим этилди.
Ўз навбатида, Сирдарё ЙПХ масканидан Тошкент шаҳри йўналишига ҳаракатланиб ўтаётган юк транспорт воситалари ҳайдовчиларига ушбу тиббий ниқоб ва гигиеник воситалар улашилиб, уларга касалликни юқтириб олмаслик юзасидан тушунчалар берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати