Ҳайдовчиларнинг бошқарув вақтида ухлаб қолишлари аянчли якун топмоқда
Содир бўлаётган ЙТҲлар орасида ҳайдовчиларнинг чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқаришлари ва ухлаб қолиб ЙТҲга учрашлари каби ҳолатлар ҳам учрамоқда.
Чарчаган ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариб ўзининг, йўловчининг ва пиёдаларнинг ҳаётига хавф солади.
Айнан бошқарув вақтида ухлаб қолиш билан боғлиқ ЙТҲларнинг кўпи ўлим билан якун топмоқда.
Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, "Йўл ҳаракати қоидалари"га амал қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати