Ҳайдовчилик гувоҳномалари қайта тиклаб берилмоқда
Хабарингиз бор жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилояти Сардоба тумани ҳудудида жойлашган “Сардоба сув омбори” маълум қисмининг ўпирилиши натижасида сув тошқини юз бериб Сардоба, Оқолтин ва Мирзобод туманларида жами 10 та маҳаллаларда сув босиб ахолининг яшаш хонадонлари, экин майдонларига жиддий зарар етказган.
Сув тошқинидан талофат кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш мақсадида барча давлат идоралари томонидан амалий чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, муҳтарам Президентимиз топшириғига асосан фуқароларга тегишли бўлган хужжатларни бепул, давлат томонидан қайта тиклаб бериш юзасидан топшириқлар берилди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан зудлик билан чора тадбирлар ишлаб чиқилиб, шу кундан бошлаб йўқолган, яроқсиз ҳолга келиб қолган ҳайдовчилик гувохномалари ва транспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномаларини аниқлаш юзасидан хатловдан ўтказилди. Бирламчи хатловдан ўтказиш жараёнида 238 та ҳайдовчилик гувохномалари ва 38 та транспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари йўқолганлиги тўғрисида маълумотлар тўпланиб, фуқаролардан тегишли равишда аризалар олинди ва уларга босқичма-босқич хужжатлар расмийлаштирилиб берилмоқда. 12 та хайдовчилик гувоҳномалари ва 4 та транспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари топилиб эгаларига қайтарилган.
Шу кунгача кейинчалик келиб тушган мурожаатлар билан биргаликда жами 263 нафар фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномалари, 23 та транспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари бепул тиклаб берилди.
Шу ўринда сув тошқини юз берган ҳудудларда ва сув тошқини юз бериши мумкин бўлган ҳудудлардан эвакуация бўлган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш давомида фуқаролар бошқа идора ва ташкилотларга гўёки “тошқин вақтида йўқотилган хайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномалари ЙҲХБ томонидан қайта тиклаб берилмаётганлиги тўғрисидаги мурожаатлар жамланиб Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ га юборилган.
Ушбу мурожаатларни қонуний ҳал этиш мақсадида Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан юқоридаги каби мурожаат қилган фуқароларни ЙҲХБ РЎ ва ИОБ га ташкилий равишда олиб келиниб улар билан ўтказилган суҳбатлар давомида, уларнинг бир қанчаси сув тошқини етиб бормаган ҳудудларда яшашлиги, ҳужжатлардан охирги марта қачон фойдаланганлигини билмаслиги ҳамда ушбу фуқароларни хайдовчилик гувоҳномалари олганлиги тўғрисида РЎ ва ИОБ Маълумотлар базасида ва ўзида тасдиқловчи бирон бир ҳужжат ёки маълумотлар топилмаганлиги аниқланди. Ушбу фуқароларга гувоҳномаларни қайта тиклаш юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Сув тошқинидан талофат кўрган ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларимиз диққатига яна бир марта шуни етказишни лозим топдикки, агарда сув тошқини юз берган ҳудудда яшасангиз ва ҳайдовчилик ҳамда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси юқоридаги ҳолатда йўқолган бўлса зудлик билан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ РЎ ва ИОБ га мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати