Ҳайдовчилик гувоҳномаси соҳта экан
Жорий йилнинг 24 май куни Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги қўшни Қозоғистон Республикаси билан чегарадош “Навоий” чегара блок постида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари Ўзбекистондан Россияга йўл олган юк автомобилини текшириш учун тўхтатишган. Автомобилда иккинчи ҳайдовчи сифатида кетаётган фуқаро М.Д.нинг ҳайдовчилик гувоҳномаси инспекторларда шубҳа уйғотган.
Ҳайдовчи билан суҳбатлашиш жараёнида у ҳақиқатдан ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси қалбаки эканлигини, Россияда юрган вақти ишга жойлашиш мақсадида шу ҳужжатни компьютер ёрдамида тайёрлаганлигини тан олган.
ЙПХ инспекторлари ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, фуқарони ашёвий далилллар билан бирга туман ички ишлар бўлимига топширишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати