Айрим ҳайдовчилар ҳанузгача вазиятни нотўғри баҳолашмоқда! Самарқанддан фоторепортаж!
Айни дамларда республикамиз фуқаролари саломатлигига коронавирус номли инфекция хавф солмоқда. Ушбу инфекция тарқалиб кетиши олдини олиш мақсадида масъул органлар ва бошқа соҳа ходимлари томонидан турли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу соҳа вакиллари орасида ДЙҲХХ ходимлари ҳам фуқаролар саломатлиги учун тинимсиз хизмат олиб боришмоқда. Лекин, айрим фуқаролар, айнан айрим эътиборсиз ҳайдовчилар ушбу чора-тадбирларни нима сабабдан ташкил этилганлигини ҳанузгача тушуниб етишгани йўқ. Республика махсус комиссияси қарори ва ҳар бир вилоят ҳокимларининг фармойишига мувофиқ карантин постлари ташкил этилди ва ушбу постларда масъул соҳа вакиллари хизмат олиб боришмоқда. Барча ҳайдовчилардан карантин постларидаги вазиятни тўғри баҳолашларини, постларда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари томонидан берилган ишора ва кўрсатмаларни эътирозсиз бажаришларини сўраб қоламиз. Карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик мавжудлиги тўғрисида яна бир бор огоҳлантирамиз!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати