Тест режимида

Хабарлар

Айрим ҳудудларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни 2023 йил 17 январь куни тасдиқланди.

Мазкур баённинг 1 иловасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

Тошкент шаҳри бўйича:

Кичик ҳалқа йўли ичида жойлашган кўчаларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

 

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги:

Ўзбекистон шоҳ кўчаси (4Р176 йўлининг 0-4,5 км. оралиғи), Е.Алакўз кўчаси (4Р176 йўлининг 4,5-11,1 км. оралиғи), Ҳўжа овул кичик айланма йўли кўчаси (4Р176 йўлининг 11,1-14 км. оралиғи), А.Досназаров кўчаси (4Р176 “а” йўлининг 0-10-км. оралиғи), Қорақалпоғистон кўчаси (4Р174 йўлининг 0-2,5 км. оралиғи), И.Каримов кўчаси, М.Жуманазаров кўчаси (4Р191 йўлининг 16,3-14,3 км. оралиғи), Хўжайли гузари кўчаси (4Р174 йўлининг 2,5-5 км. оралиғи), Нукус кичик айланма йўли кўчаси (4Р191 йўлининг 1,6-10 км. оралиғи), Тахиатош гузари кўчаси (А-380 йўлининг 765,2-773 км. оралиғи)да транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

 

Тошкент вилояти бўйича:

 - Олмалиқ шаҳридаги Мустақиллик кўчаси, Тотувли кўчаси, Металлург кўчаси (Хитой девори), Мирзо Улуғбек кўчаси, Эҳтиром кўчаси, А.Темур кўчаси, Ипак йўли кўчаси;

- Ангрен шаҳридаги Мустақиллик ва Обод турмуш кўчалари;

- Янгийўл шаҳридаги М-34 “Тошкент-Душанбе” 25-30 км Самарқанд кўчаси;

- Бекобод шаҳридаги Ғ.Ғулом кўчаси, Меъмор кўчаси, Турон кўчаси, 4R20 “Қорасув қ.-Бўка ш.-Бекобод ш.” 101 км;

- Чирчиқ шаҳридаги Ғалабанинг 50 йиллиги кўчаси, А.Темур кўчаси, Заковат кўчаси, Ғ.Хўжаев кўчаси, А.Қодирий кўчаси, Тикланиш кўчаси;

- Бўка туманидаги 4R20 “Қорасув қ.-Бўка ш.-Бекобод ш.” 33-37 км оралиғи;

- Нурафшон шаҳридаги 4R22 “Тўйтепа ш.-Оққўрғон ш.-Янгийўл ш.” 0-5 км, 4R2 “Тошкент-Тўйтепа ш.” 28-35 км, 4R14 “Ғазалкент ш.-Чирчиқ ш.-Янгибозор қ.-Жумабозор қ.-Ўртасарой қ.-Тўйтепа ш.” 70-72 км, 4R19 “Тўйтепа ш.(4R2 автойўли 35 км)-Пискент ш.-А373 автойўли” автомобил йўлининг 0-5 км. оралиғи;

- Бекобод туманидаги 4R20 “Қорасув қ.-Бўка ш.-Бекобод ш.” 84-85 км, 4K 786 “Бекобод ш.-Ўзбекистон ф.х.-Маллабой қ.-Зафар ш.” 21-25 км. оралиғи;

- Оҳангарон туманидаги Нуробод қўрғони кўчаси;

- Бўстонлиқ туманидаги 4N742 автомобиль йўлининг Абдукаримов кўчаси;

- Пискент туманидаги 4R19 “Тўйтепа ш.(4R2 автомобиль йўли 35 км)-Пискент ш.-А373 автомобиль йўли”;

- Ўртачирчиқ туманидаги 4R2 “Тошкент ш.-Тўйтепа ш.-А373” автомобиль йўли 26-28 км.;

- Юқоричирчиқ туманидаги 4R15 “А373 автомобиль йўли (42 км) Қизилтоғ ш.-Паркент ш.-Янгибозор қ.” автомобиль йўлининг 68-69 км., 4R14 “Ғазалкент ш.-Чирчиқ ш.-Янгибозор қ.-Жумабозор қ.-Ўртасарой қишлоғи-Тўйтепа шаҳри” автомобиль йўлининг 22-60 км., 4R16 “Бектемир-Чирчиқ” автойўли-Бордонкўл қ.-Жумабозор қ.-Қизилтоғ ш.” автомобиль йўлининг 0-23 км, 4K719 “Янгибозор қ.-Қирғизовул қ.-Аччиқсой қ.-Паркент ш.” автомобиль йўлининг 0-6 км., 4K723 “Янгибозор шаҳарчаси-Арганчи қ. -Мамут қ.” автомобиль йўлининг 0-22 км.;

- Чиноз туманидаги М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 63-64 км;

- Паркент туманидаги 4R15 “А373 автомобиль йўли (42 км) Қизилтоғ ш.-Паркент ш.-Янгибозор қ.” автомобиль йўлининг 52-57 км;

- Тошкент туманидаги 4R4 “Тошкент ш.-Келес ш.-Қозоқкентсой қ.-М39 автомобиль йўли (820 км)” 3-4 км., 4R3 “Тошкент ш.-Минерал сувлар сиҳатгоҳи-Абай қ. (Ўзбекистон Республикаси худуди)” автомобиль йўлининг 8-15 километрларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

 

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги:

Ўзбекистон шоҳ кўчаси, И.Каримов, Хондамир, Сайхун ва Бирлашган кўчаларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

 

Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳридаги:

Мустақиллик, Ш.Рашидов, И.Каримов ва А.Навоий кўчаларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

 

Самарқанд вилояти бўйича:


- Самарқанд шаҳри М37А “Самарқанд ҳалқа йўлининг” 40-43 км оралиғи, Афросиёб, Даҳбед ва Гагарин кўчалари;

- Қаттақўрғон шаҳридаги А.Темур, Самарқанд, У.Барноев кўчалари;

- Ургут туманидаги 4P47 “Булунғур-Ургут-М39” автомобиль йўлининг 57-64 км оралиғи, 4P50 “Тайлоқ-Ургут” автомобиль йўлининг 22-24 км оралиғи, 4K522 “Ургут-Почвон-Устахона” автомобиль йўлининг 0-2 км оралиғи;

- Булунғур тумани 4P47 “Булунғур-Ургут-М39” автомобиль йўлининг 0-5 км оралиғи;

- Тойлоқ тумани А-377 “Самарқанд-Айний” автомобиль йўлининг 2-9 км оралиғида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

 

Фарғона вилояти бўйича:

- Фарғона шаҳридаги И.Каримов ҳалқа йўли автомобиль йўлининг (1.8 км. қисми, Мустақиллик-Аэропорт кўчалари (ТАТУ) чорраҳасидан, А.Навоий-Аэропорт кўчлари чорраҳаси (777) орқали, Ойбек-И.Каримов кичик ҳалқа йўли чорраҳаси (Вика)гача), Ал-Фарғоний кўчаси (1 км. қисми яъни Ал.Фарғоний-Шукрона кўчалари (ҚҚБанк) чорраҳасидан, Ал.Фарғоний-Сайилгох кўчалари чорраҳасигача), Б.Марғилоний кўчаси (1.5 км қисми яъни Б.Марғилоний-Университет кўчалари (Алоқа банк) чорраҳасидан, Б.Марғилоний-А.Навоий кўчалари (Азия мехмонхона) чорраҳасигача), С.Темур кўчаси (1.5 км қисми яъни С.Темур-Мустақиллик кўчалари (Мухайё) чорраҳасидан С.Темур-Ойбек кўчалари (Риштон чойхона) чорраҳасигача), Қувасой кўчаси (1.7 км қисми яъни Қувасой-Истиқлол-Юксалиш кўчалари (5-мактаб) чорраҳасидан, Қувасой-Тумарис кўчалари чорраҳасигача);

- Марғилон шаҳридаги Ҳиёбон кўчаси (1.9 км қисми яъни Хиёбон-Янги Марғилон кўчалари чорраҳасидан Хиёбон-Мустақиллик кўчалари (Станция) чорраҳасигача), Мустақиллик кўчаси (1.9 км қисми яъни Мустақиллик-А.Яссавий кўчалари чорраҳасидан, Мустақиллик-А.Навоий кўчалари (Ўрам) чорраҳасигача), А.Яссавий кўчаси (3 км қисми яъни Мустақиллик-Ахмад Яссавий кўчалари чорраҳасидан, Ахмад Яссавий-Усмон Носир кўчалари (LADA магазин) чорраҳасигача), Б.Марғилоний кўчаси (2 км қисми яъни Б.Марғилоний кўчаси Аквапарк чорраҳасидан, Туркистон-Б.Марғилоний кўчалари (Оқмасжид) чорраҳасигача), Туркистон кўчаси (2 км қисми яъни Туркистон-Ёвқасар кўчалари (8-мактаб) чорраҳасидан, Туркистон-Б.Марғилоний кўчалари (Оқмасжид) чорраҳасигача);

- Қўқон шаҳридаги Сарбоз кўчаси (1.6 км қисми яъни Сарбоз-Гузар кўчалари (шаҳар Газ) чорраҳасидан, Сабоз-Пўстиндўз кўчалари (Алтайир кафе) чорраҳасигача), А.Темур кўчаси (1.1 км қисми яъни Амир Темур -Шароф Рашидов кўчалари (шаҳар ДХХ) чорраҳасидан, Амир Темур-Гузар кўчалари (шаҳар ГАЗ) чорраҳасигача), Туркистон кўчаси (1.5 км қисми яъни Шохрухобод -Туркистон кўчалари (ЧПК) чорраҳасидан, Гузар-Туркистон кўчалари (6-мактаб) чорраҳасигача), Турон кўчаси (1.6 км қисми яъни Турон -Гузар кўчалари (Ғиштли масжид) чорраҳасидан, Турон-Исиқлол кўчалари (шаҳар ҳокимияти) чорраҳасигача)да транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

 

Наманган вилояти бўйича:

Наманган шаҳар ҳудудида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

 

Андижон вилояти бўйича:

- Андижон шаҳридаги Ўзбекистон, Бобуршоҳ, Тошкент, Усмон Юсупов, А.Фитрат, Дукчи Эшон, Университет, Машраб, Муқумий, Фурқат, Ю.Отабеков, Найман, Чўлпоншоҳ ва Сой кўчалари;

- Андижон туманидаги Полосон маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-130 “Андижон халқа йўли” автомобиль йўлининг 8-10-км оралиғи), Чем маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 154-156 км оралиғи), Март маҳалласи (маҳаллий аҳамиятдаги 4Н-1084 автомобиль йўлининг 1-2 км оралиғи), Саноат маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 “Наманган-Уйчи-Учқўрғон-Андижон шаҳар” автомобиль йўлининг 81-83 км оралиғи), Шўро маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 “Наманган-Уйчи-Учқўрғон-Андижон шаҳар” 13-15 км оралиғи);

- Асака туманидаги Имом Бухорий кўчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р-112 “Фарғона халқа” автомобиль йўлининг 161-165 км оралиғи), Умид кўчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р-138 “Шахрихон ш.-Асака ш.-Мархамат ш.-Қизилқия қ.” автомобиль йўлининг 20-24 км оралиғи);

- Балиқчи туман маркази (давлат аҳамиятидаги 4Р112 Фарғона халқа йўли “автомобиль йўлининг - 101-106 км” оралиғи), Чинобод шаҳарчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р112 Фарғона халқа йўли “автомобиль йўлининг - 113-118 км оралиғи”);

- Булоқбоши туманидаги М.Исмоилий кўчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р-251 “Тошкент-Ўш а/йўли-Булоқбоши қ.” автомобиль йўлининг 8-10 км оралиғи), туман худуди орқали ўтган 4Р 137 автомобиль йўли (давлат аҳамиятидаги 4Р-137 “Хўжаобод қ.-Булоқбоши қ.-Кулла қ.-Ўқчи қ.” автомобиль йўлининг 4-7 км оралиғи);

- Бўстон туман худудидан ўтган ҳалқаро аҳамиятдаги А373 автомобиль йўлининг 393-396 км оралиғи, давлат аҳамиятидаги 4Р128 Бўз ш.-Ўрмонбек қ.-Балиқчи қ. автомобиль йўлининг 0-4 км оралиғи;

- Хўжаобод туман худуди орқали ўтган А-373 автомобиль йўли (халқаро аҳамиятдаги А-373 “М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 441-443 кмлари оралиғи) (Хайвонот боғи), туман ҳудуди орқали ўтган А-373 автомобиль йўли (А-373 “М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 453-455 кмлари оралиғи) (Марказ);

- Избоскан туманидаги Тўрткўл маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 “Наманган ш.-Уйчи ш.-Учқўрғон ш.-Хаққулобод ш.-Пойтуғ ш.-Андижон ш.” автомобиль йўлининг - 67-68 км оралиғи), Оқолтин маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 “Наманган ш.-Уйчи ш.-Учқўрғон ш.-Хаққулобод ш.-Пойтуғ ш.-Андижон ш.” автомобиль йўлининг - 76-78 км оралиғи);

- Жалақудуқ туманидаги 4Р-249 автомобиль йўли (давлат аҳамиятидаги 4Р-249 “Қуруққайрағоч қ.-Жанубий Оламушук ш.-Охунбобоев ш.” автомобиль йўлининг 20-22 кмлари оралиғи), туман ҳудудидан ўтган 4К 72 автомобиль йўли (маҳаллий аҳамиятдаги 4К-72 “Кўтарма қ.-Охунбобоев ш.-Қўрғонтепа ш.-Чимён қ.-Панжиқўрғон қ.” автомобиль йўлининг 9-11 кмлари оралиғи), туман ҳудудидан ўтган 4Р 248 автомобиль йўли (давлат аҳамиятидаги 4Р-248 “Андижон ш.-Жанубий Оламушук ш.-Ойим қ.-М-41 автойўли” автомобиль йўлининг 22-23 км оралиғи);

- Марҳамат тумани давлат аҳамиятидаги 4Р-138 “Шахрихон ш.-Асака ш.-Мархамат ш.-Қизилқия қ.” автомобиль йўлининг 31-35 км оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-140 автомобиль йўли “Марғилон ш.-Қува ш.-Марҳамат ш.-Аравон қ. автомобиль йўлининг 51-53 км оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-137 автомобиль йўли Хўжаобод қ.-Булоқбоши қ.-Кулла қ.-Ўқчи қ. автомобиль йўлининг 24-25 км оралиғи (Ўқчи қишлоғи);

- Олтинкўл тумани давлат аҳамиятидаги 4Р-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 133-135 км оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган 4Р-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 122-123 км оралиғи (Қўштепа маркази);

- Пахтаобод тумани Тўпобжувоз маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р132 “Пайтуғ ш.-Қизил кўприк қ.-Пахтаобод ш.-Бозорқўрғон қ.” автомобиль йўлининг - 20-24 км оралиғи), Маданият маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-133 “Пахтаобод ш.-Маданият қ.” автомобил йўлининг - 20-24 км оралиғи), Учқўрғон маҳаласи (4Р-133 Пахтаобод шаҳрига кириш автомобиль йўлининг - 5-20 км оралиғи);

- Қўрғонтепа тумани давлат аҳамиятидаги 4Р-136 “Кўтарма қ.- “Қорасув-Хонобод” автойўли-Тополино қ.” автомобиль йўлининг 19-21 кмлари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-135 “Андижон ш.-Тешиктош қ.-Ойим қ.-Қўрғонтепа қ.-Жалолқудуқ қ.-А-373 а/йўли” автомобиль йўлининг 48-51 кмлари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган 4Р-136 “Кўтарма қ.-“Қорасув-Хонобод” автойўли-Тополино қ.” автомобиль йўлининг 33-35 км оралиғи (Қорасув ш. маркази);

- Шаҳрихон тумани Найнаво маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-138 “Шаҳрихон ш.-Асака ш.-Мархамат ш.-Қизилқия қ.” автомобиль йўлининг 4-12 км оралиғи), Назармахрам маҳалласи (4Р-139 “12 км оралиғи), Вахим маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-112 “Шахрихон шаҳрига”автомобиль йўлининг - “9-10 км оралиғи);

- Улуғнор тумани Оқ олтин маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-127 “Марғилон ш.-Сойбўйи қ.” автомобил йўлининг - “31-34 км оралиғи), Оқ олтин маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-141 “Штаб қ.-Улуғнор қ.” автомобиль йўлининг - “12-16 км оралиғи);

- Хонобод шаҳри ички йул Мустақиллик маҳалласи Обод кўчаси 1 км. (Каштан савдо маркази олди), Анхор маҳалласи И.Каримов кўчаси (3 км. оралиғи)да транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

 

Қашқадарё вилояти бўйича:

Қарши шаҳридаги И.Каримов, Насаф, Мустақиллик кўчаларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

 

Сурхондарё вилояти бўйича:

Термиз шаҳридаги Шукрона, Тараққиёт, Тоҳаристон, Ёшлар, Фидокор, И.Каримов, Баркамол авлод, Истиқлол, Беруний, Меҳридарё, Шимолий Дарвоза, А.Темур, Ал-Ҳаким ат-Термизий, Навбаҳор, А.Навоий ва Ибн-Сино кўчаларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

 

Бухоро вилояти бўйича:

- Бухоро шаҳридаги И.Каримов кўчаси, М.Иқбол кўчаси, Намозгоҳ кўчаси, Ибн-Сино кўчаси, Б.Нақшбанд кўчаси, Навоий шоҳ кўчаси, Ғиждувон кўчаси;

- Когон шаҳридаги Бухоро шоҳ кўчаси, М.Таробий кўчаси;

- Ғиждувон туманидаги А.Ғиждувоний кўчаси, Ю.Ҳамадоний кўчаси;

- Қоракўл туманидаги М.Улуғбек кўчаси, Тошкент кўчаси;

- Жондор туманидаги М.Таробий кўчаси, Зарафшон кўчаси, Истиқлол кўчаси, С.Айний кўчаси;

- Олот туманидаги Олот шоҳ кўчасида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

 

Навоий вилояти бўйича:

Навоий шаҳридаги Ғалаба шоҳ кўчасида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

 

Хоразм вилояти бўйича:

Урганч шаҳри ҳудудида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати