Амалдаги қарор талабларини бузган ходимга интизомий жазо чораси қўлланилди
Жорий йилнинг 21 май куни саҳифамизда Навоийда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи иштирокидаги видео лавҳага муносабат жойлаган эдик.
Ушбу видео лавҳа юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб тугалланди.
Хизмат текшируви хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрь кунидаги 975-сон қарори талабларига риоя қилмаган Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ИИБ ЙҲХГ МА инспектори А.Умаржоновга “Қаттиқ ҳайфсан” эълон қилинди.
Шунингдек, Учқудуқ тумани ИИБ ЙҲХГ МА инспектори А.Умаржонов томонидан ҳайдовчи А.Каримовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135, 194-моддалари тартибида расмийлаштирилган маъмурий баённома ва тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун Учқудуқ тумани Маъмурий судига юборилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати