Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган низом талабларига риоя қилмаган ЙПХ инспекторига “Танбеҳ” эълон қилинди
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 4-батальон 5-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори А.Вахидов жорий йилнинг 13 май куни Чилонзор тумани, ТХАЙ кўчасида бодикамерасиз хизмат олиб боргани ва ҳайдовчи 1993 й.т. Е.У.нинг талабига кўра дислокация кўчирмасини тақдим эта олмагани юзасидан масъул ходимлар томонидан хизмат текшируви ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур хизмат текшируви ўз якунига етиб, хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низом талабларини бузганлиги учун ЙПХ инспектори А.Вахидовга нисбатан “Танбеҳ” интизомий жазоси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати