Тест режимида

Хабарлар

"Қамчиқ" довони йўлида аниқланган навбатдаги фактлар

2022 йил 1 декабрь куни соат 21:00 ларда "Водий-Тошкент" йўналиши бўйлаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Н.Д. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 320 дона "Броадсеф-C" номли дори воситалари олиб кетилаётганлиги маълум бўлган.

Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва дори воситалари Поп тумани ДСИга топширилган.

Шу куни соат 23:00 ларда ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган М.Р. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобили тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1,5 тонна алюминий олиб кетилаётганлиги маълум бўлган.

Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Текширувлар давом этмоқда...