"Қамчиқ" довони йўлида "Lada Vesta" автомобили тўхтатилиб текширилганда...
2022 йил 23 октябрь куни соат 10:30ларда "Водий-Тошкент" йўналиши бўйлаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган И.Э. бошқарувидаги "Lada Vesta" русумли автомобиль ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, чет давлатда ишлаб чиқарилган 119 хил турдаги дори-дармон маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган дори воситалари Поп тумани ДСИга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...