“Қамчиқ” довони орқали транспорт воситаларининг ҳаракати йўлга қўйилди
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида қалин қор ёғиши ва кўчки хавфи юзага келиши муносабати билан 2019 йил 21 декабрь куни соат 08:00 дан бошлаб «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган эди.
2019 йил 22 декабрь куни соат 11:40 дан бошлаб довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракати йўлга қўйилганлигини маълум қиламиз.
Шунингдек, довон йўлидан ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати