Тест режимида

Хабарлар

"Қамчиқ" довонида юзага келаётган тирбандликларнинг сабаби нимада?

Ижтимоий тармоқларда "Қамчиқ" довонида тирбандлик кузатилмоқда" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. 

Айни вақтда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятдаги "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 250-253 километрлари оралиғида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, ҳайдовчилар транспорт воситасида ҳаракатланиши учун битта бўлак очиқ қолдирилган. Шу сабабли вақти-вақти билан тирбандликлар юзага келмоқда. 

Барча ҳайдовчилардан белгиланган оралиқ-масофани сақлаб, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати