Тест режимида

Хабарлар

"Қамчиқ" довонидан ҳаракатланиб ўтувчилар диққатига

Гидрометеорология марказининг берган хабарига кўра, 2020 йил 18-19 ноябрда А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши,туман тушиб, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги секундига 17-22 м гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.
18 ноябрдан ҳаво ҳарорати пасаяди, 19-20 ноябрга келиб ҳарорат кечаси 15-18 даражагача кундузи 9-12 даражагача пасаяди.