Тест режимида

Хабарлар

Ҳамкорликда иш ташкил этилиб, махсус рухсатномалар тарқатилмоқда

Карантин тартибидан келиб чиқиб, республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, жорий йил 30 март куни соат 06:00дан бошлаб 20 апрель куни соат 00:01га қадар вилоятлараро, Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида автотранспорт воситалари давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланиши белгиланди. Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ  ҳамда Давлат хизматлари  маркази ходимлари  билан ҳамкорликда  республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига  Жиззах шаҳар ҳудудида  ҳаракатланиш бўйича ўрнатилган тартибда махсус рухсатномалар  тарқатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати