Тест режимида

Хабарлар

Ҳамкорликда ўқув-семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари иштирокида, йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгаришлар ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда йўл ҳаракати хавфсизлигига оид амалдаги қоидаларга киритилиб борилаётган ўзгаришлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ушбу соҳага оид қабул қилинган сўнгги қарорлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Ҳарбий хизматчилар томонидан берилган саволларга ДЙҲХХ масъул ходимлари жавоблар беришди. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати