Андижонда шахсий автомобилига "мигалка" ўрнатиб олган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Nexia-3" русумли, 60 M898QA давлат рақам белгили автомобилнинг олд томонига ялт-ялт ёнувчи чироқ-маёқча ўрнатилганлиги акс этган видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилди ва мазкур автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди.