Андижон шаҳридаги жарима майдончалари қоидабузар ҳайдовчиларнинг автомашиналари билан тўлди
Андижон шаҳрида жорий йилнинг 1-3 апрель кунлари ўтказилган авторейд тадбири давомида карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Қўпол қоидабузарлик содир этган 200 дан ортиқ ҳайдовчиларнинг бошқарувидаги автомашиналари белгиланган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончаларига қўйилди. Карантин вақтида фуқаролардан уйда бўлишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати