Тест режимида

Хабарлар

Андижон вилояти шаҳар ва туманларида ташкил этилган карантин постларида махсус баннерлар ўрнатилди

Айни вақтда бутун дунёни ларзага келтираётган коронавирус касаллиги Ўзбекистонда ҳам мавжуд бўлиб, вирус аниқланган фуқаролар карантинга олинган. Ушбу вирус тарқалиши олдини олиш мақсадида Ҳукумат томонидан кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Андижон вилояти шаҳар ва туманларига ўтувчи йўлларда ҳам карантин постлари ташкил этилиб, белгиланган транспорт воситаларидан бошқаларига ўтишга рухсат этилмаяпти. Ушбу постларда махсус баннерлар ўрнатилган бўлиб, Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ барча ҳаракат иштирокчиларидан сабабсиз кўчага чиқмасликларини, саломатликлари учун уйда бўлишларини сўраб қолади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати