Тест режимида

Хабарлар

Андижон вилоятида бўлиб ўтадиган имтиҳон кунларида абитуриентлар учун автобус қатнови йўлга қўйилади

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 2 сентябрь кунидан 13 сентябрь кунига қадар Андижон шаҳридаги "Халқлар дўстлиги" спорт ўйингоҳида икки сменада бўлиб ўтади. Абитуриентлар учун қулайликлар яратиш мақсадида вилоятнинг шаҳар ва туманларидан имтиҳон бўлиб ўтадиган манзилга қадар автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Биринчи сменада тест топшириш учун, барча шаҳар ва туманларнинг ҳокимлиги биноси олдидан:

Андижон туманидан соат 06:20да;
Асака туманидан соат 06:00да;
Балиқчи туманидан соат 05:30да;
Бўз туманидан соат 05:40да;
Булоқбоши туманидан соат 05:50да;
Жалақудуқ туманидан соат 05:50да;
Избоскан туманидан соат 06:00да;
Мархамат туманидан соат 05:45да;
Олтинкўл туманидан соат 05:50да;
Пахтаобод туманидан соат 06:00да;
Улуғнор туманидан соат 05:00да;
Хўжаобод туманидан соат 06:10да;
Шахрихон туманидан соат 05:50да;
Қўрғонтепа туманидан соат 05:40да;
Хонобод шаҳридан соат 05:00да автобуслар ҳаракатни бошлайди.

Иккинчи сменада тест топшириш учун барча шаҳар ва туманларнинг ҳокимлиги биноси олдидан:

Андижон туманидан соат 15:20да;
Асака туманидан соат 15:00да;
Балиқчи туманидан соат 14:30да;
Бўз туманидан соат 14:40да;
Булоқбоши туманидан соат 14:50да;
Жалақудуқ туманидан соат 14:50да;
Избоскан туманидан соат 15:00да;
Мархамат туманидан соат 14:45да;
Олтинкўл туманидан соат 15:00да;
Пахтаобод туманидан соат 15:00да;
Улуғнор туманидан соат 14:00да;
Хўжаобод туманидан соат 15:10да;
Шахрихон туманидан соат 14:50да;
Қўрғонтепа туманидан соат 14:40да;
Хонобод шаҳридан соат 14:00да автобуслар ҳаракатни бошлайди.