Тест режимида

Хабарлар

Андижонда 7 та вақтинчалик карантин постлари ташкил этилди

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан коронавирус касаллигини тарқалишини олдини олиш борасида қўшни Фарғона ва Наманган вилоятлари билан чегарадош ҳудудларда 7 та карантин постлари ташкил этилди.
Ушбу постларда вилоят ҳудудига кириб келаётган барча турдаги транспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчилари ҳамда йўловчилари билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, транспорт воситалари дизенфекциядан ўтказилмоқда. Бундан ташқари ҳайдовчи ва йўловчиларга хавфли вирус тарқалишини олдини олиш мақсадида ниқоблар тарқатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати