Андижонда ғалла ўримига барча техникалар шай ҳолатга келтирилди
Ризқ-рўзимиз ва бойлигимиз манбаи, дастурхонимиз тўкинлиги бўлмиш ғалла мавсуми айрим вилоятларимизда бошланган бўлса, айримларида бошланиш арафасида. Андижонда "Ғалла-2020" мавсумида ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш учун сафарбар қилинган қишлоқ хўжалиги техникалари кўрикдан ўтказилди. Ҳар бир техника ҳайдовчиси билан мавсумни соғ-саломат, беталофат ўтказиш ва доимо белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш юзасидан суҳбатлар ва тушунтиришлар олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати