Андижонда ҳам ЙПХ ходимлари планшетлардан фойдаланган ҳолда электрон баённома расмийлаштиришмоқда
Ҳозирги кунда барча соҳалар билан бир қаторда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлигига ҳам янги-янги технологиялар кириб келиб, амалда қўлланилиши жорий этиб борилмоқда. Соҳанинг барча йўналишларида доимий равишда ўзгариш ва янгиликлар амалга оширилиб, йўл ҳаракати қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракат иштирокчиларига йўлларда эркин, қулай ҳаракатланишлари учун тартибни сақлаш асосий мақсад ҳисобланади.
Республикадаги барча вилоятлар қаторида Андижонда ҳам ЙПХ ходимлари белгиланган тартибда планшетдан фойдаланган ҳолда электрон баённома расмийлаштиришни бошлаб юборишган.
Ушбу тартиб жорий этилгандан буён айрим қоидабузар ҳайдовчилар томонидан белгиланмаган жойларда транспорт воситаларининг қолдириб кетилиши, ҳаракатланиш учун тор бўлган, тўхташ тақиқланган йўл белгиси таъсир доирасида автомобилнинг тўхташи каби қоидабузарликлар етарлича камайди.
Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати