Андижонда ЙПХ ходимларининг хизматига тўсқинлик қилган фуқароларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилди
Жорий йилнинг 11 май куни Мархамат туманига жамоат тартибини сақлаш учун жалб этилган Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ инспектори К.Жалилов хизмат вазифасини бажараётган вақтида "Мерседес" русумли автомашина ҳайдовчиси транспорт воситасининг давлат рақам белгисини қуринишини яширган ҳолда, тўхташ таъқиқланган жойда тўхтаганлиги сабабли ҳайдовчи О.М.дан тегишли ҳужжатларини сўраган вақтида ҳайдовчи ходимга фаол қаршилик қурсатиб ҳужжатларни тақдим этмаган. Бир оз вақт оралиғида бир неча фуқаролар тўпланиб ходимнинг хизматига тўсқинлик қилишган.
Ходим ҳолат юзасидан туман ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳужжатларни қўриб чиқилиши учун жиноят ишлари бўйича Мархамат туман судига юборилган.
Жорий йилнинг 12 май куни мазкур ҳолат юзасидан суднинг очиқ мажлиси бўлиб ўтиб фуқаролар, О.М.га БҲМнинг 3 миқдорида, К.М.га ва Ш.А.га 1 миқдорида, М.Ж.га 2 миқдорида жарима жазоси белгиланган ҳамда фуқаролар Ф.Х., А.Т., А.Ю.ларга нисбатан 5 сутка ва М.М. ҳамда Б.Н.ларга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси қулланилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати