Тест режимида

Хабарлар

Андижонда карантинда бўлган 250 нафар фуқаролар 14 кунлик муддат тугаганидан сўнг уйларига кузатилди

“УФА-Андижон” 372-сонли поездида Россиянинг Москва, Оренбург, Санкт-Петербург ва бошқа жойларидан Ватанга қайтган 250 та Андижонликлар Хонобод шаҳридаги “Аловиддин” оромгоҳида махсус шифо масканида касаллиги бўлмасада, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида 14 кунлик тиббий кузатувга олинган эди.14 кунлик тиббий кузатувда бўлган фуқароларнинг 204 нафар эркак, 46 нафар аёл, бўлиб, улардан 64 нафари Андижон вилояти, 63 нафари Фарғона вилояти, 24 нафари Наманган вилояти, 7 нафари Тошкент шаҳар, 13 нафари Тошкент, 1 нафари Сирдарё, 11 нафари Жиззах, 33 нафари Самарқанд, 10 нафари Қашқадарё, 11 нафари Сурхондарё, 2 нафари Навоий, 3 нафари Бухоро, 7 нафари Хоразм вилояти ва 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан.

Кузатувда бўлган фуқароларимиз чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Махсус тестдан ўтказилиб текширилганда вирус аниқланмаганлиги ҳамда касаллик тарқатиш хавфи йўқлигини инобатга олиб улар оилалари бағрига қайтишга рухсат берилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати