Андижонда "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди
Андижонда "Спарк" русумли автомобилни ЙПХ ходимининг устига бошқариб, ходим "капот" устида осилиб қолганлигига қарамасдан ҳаракатда давом этган ҳайдовчига нисбатан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига амал қилишларини сўраймиз.