Тест режимида

Хабарлар

Андижонда тунги рейдлар кучайтирилган тартибда ўтказилмоқда

Ҳозирги кунда йўл ҳаракати қатнашчилари томонидан белгиланган қоидаларнинг бузилиши, айниқса ҳайдовчилар томонидан йўл белгилари ва чизиқларга амал қилинмаслиги турли даражадаги йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлишига сабаб бўлмоқда. 

Барча вилоятлар қаторида Андижонда ҳам нафақат кундузи балки тунда ҳам қоидабузар ҳайдовчилар юзасидан доимий равишда рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. 

Тунги хизматга жалб қилинган ходимлар учун йўриқнома ўтказилиб, ушбу йўриқномада белгиланган қарор ва буйруқ талабларига риоя этиш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, шунингдек, содир этилган қоидабузарлик юзасидан тўғри маъмурий баённома расмийлаштириш бўйича раҳбарлар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ЙПХ ходимлари томонидан хизмат давомида қоидабузарларга нисбатан ўрнатилган тартибда чоралар кўрилиб, Ҳайдовчининг содир этган қоидабузарлиги Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддасида кўрсатилиб ўтилган бўлса, қоидабузарнинг транспорт воситаси белгиланган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати