Аҳоли мурожаатлари — ижобий натижада
Ижтимоий тармоқлардан келиб тушган мурожаатлар ҳамда фуқароларнинг таклифлари асосида Андижон шаҳар Бобуршоҳ кўчасидаги яна бир чорраҳага янги светофор ўрнатилди.
Натижада транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракати тартибга солиниб, йўл ҳаракати хавфсизлиги янада мустаҳкамланди.