Ҳар бир мурожаат қатъий назоратда
Ҳафтанинг ҳар шанба куни ИИВ ЙҲХББ биносида мавжуд бўлган фуқароларни қабул қилиш хонасида бош бошқарма бошлиғи полковник О.Ч.Саидов томонидан мурожаат билан келган фуқаролар қабул қилинмоқда.
Ҳар бир фуқаронинг мурожаати имкон даражасида тезкорлик билан ўрганилиб, қўшимча суриштирувларни талаб этмайдиган бўлса, шу куннинг ўзида мурожаатда айтилган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Қўшимча суриштирувларни талаб этадиган мурожаатлар ҳам шахсан бош бошқарма бошлиғининг назорати остида ўрганилмоқда.
Мурожаат билан келган ҳар бир фуқаронинг муаммоли вазиятини бартараф қилиш, белгиланган тартиб асосида ёрдам қўлини узатиш ҳар бир ИИО ходимининг вазифасидир.
Зероки, Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!