Ҳар бир қоидабузарликнинг қонун олдида жавоби бор
Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузар ходимга нисбатан чора кўрилди.
"Cobalt" русумли хизмат автомобили ҳайдовчиси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри Ислом Каримов кўчасида давлат рақам белгиси кўринишини чеклаб ҳаракатланганлиги акс этган видео тармоқларда тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди. Видео ўрганилиб, автомобиль бошқарувидаги ходимга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.