Ҳаракат иштирокчилари диққатига! 4Р-4 яни (Келес) йўлининг 0-2 километрлари оралиғи вақтинча ёпилади
Тошкент вилоятида, хусусан Тошкент туманида олиб борилаётган кенг кўламдаги ободонлаштириш ва қайта қуриш ишлари муносабати билан айрим автомобиль йўлларида автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилмоқда. Жумладан, автомобиль йўлларида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан, Тошкент туман Ҳокимининг қарорига асосан 26 октябрь кеч соат 00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари тугагунига қадар, 4Р-4 “Тошкент ш.-Келес ш.-Қозоқкентсой қ.-М39 автойўли (820км)” автомобиль йўлининг 0-2 километрлари яъни Келес кўпригидан 9-сон умумтаълим мактаби олдигача бўлган қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилади.
Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик туманнинг Хасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 ҳамда М.Фозилов жамоа хўжалиги ҳудудидан ўтган 4Р-4 автомобиль йўллари орқали 4К-708а автомобиль йўли орқали ташкил этилади.
Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, ДЙҲХХ сиз азизларни ЙПХ инспекторлари томонидан кўрсатиладиган йўналишлар бўйича ҳаракатланишга, тартиб интизом сақлашга ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хисса қўшишга чақиради. Йўл очилганлиги тўғрисида алоҳида маълумот берилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати