Тест режимида

Хабарлар

Қарама-қарши ҳаракатланган автобус ҳайдовчисига 2 230 000 сўм миқдорида жарима белгиланди

Ижтимоий тармоқда "Йўловчи ташувчи автобус қарама-қарши кетмоқда" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳа ўрганилди ва жорий йилнинг 25 январь куни Бухоро шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида 80 414 МАА давлат рақам белгили, йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчиси 1966 йилда туғилган А.К. Йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланганлиги маълум бўлди.

Ҳайдовчи А.К.га нисбатан содир этган қоидабузарлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1285-моддаси иккинчи қисми (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши) тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, яъни, 2 230 000 (икки миллион икки юз ўттиз минг) сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди. 

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати