Ҳарбий хизматчилар билан тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро Аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига тегишли Термиз туманида жойлашган 7257-сонли ҳарбий қисм хизматчилари билан “Йўл ҳаракати қоидалари” юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари иштирок этишди. Дастлаб вилоят ЙҲХБ ходимлари томонидан тайёрланган махсус видеоролик ва филмлар намойиш этилди.
Тадбир давомида содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг келиб чиқиш омиллари хизматчиларга етказилди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоблар олишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати