Ҳарбийлар билан учрашув
Жорий йилнинг 28 февраль куни Бухоро вилояти, Бухоро тумани "Зарманоқ" МФЙ ҳудудида жойлашган 28803-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ҳамда Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 август куни қабул қилинган 701-сон Қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида "Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни" муносабати билан йўл ҳаракати қоидаларига киритилган сўнгги ўзгаришлар ва янгиликлар юзасидан семинар бўлиб ўтди.
Ҳарбий қисм хизматчилари билан “Йўл ҳаракати қоидалари” юзасидан тарғибот тадбири давомида ходимлар томонидан содир этилган қоидабузарликлар ҳам муҳокама этилди.
Тадбир давомида содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг келиб чиқиш омиллари хизматчиларга етказилди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоблар олишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати