Тест режимида

Хабарлар

Ҳарбийлар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 14 март куни Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ҳамда Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 август куни қабул қилинган 701-сон Қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида "Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни" муносабати билан "Йўл ҳаракати қоидалари"га киритилган сўнгги ўзгартириш ва янгиликлар юзасидан семинар бўлиб ўтди.

Ҳарбий қисм хизматчилари билан “Йўл ҳаракати қоидалари” юзасидан тарғибот тадбири давомида ходимлар томонидан содир этилган қоидабузарликлар ҳам муҳокама этилди.

Тадбир давомида содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг келиб чиқиш омиллари хизматчиларга етказилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоблар олишди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати