Тест режимида

Хабарлар

Қарши шаҳрида “Дамас” тўхтатилиб текширилганда...

Жорий йилнинг 3 октябрь куни соат 11:40 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ инспектори С.Норимов томонидан Қарши шаҳар, Беклар маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Жайҳун” кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган, ҳайдовчи Ю.С. бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситаси кўздан кечирилганда, автомобиль юкхонасида, 3 дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли ўсимлик талқони борлиги аниқланиб, ушбу модда белгиланган тартибда холис ва гувоҳлар иштирокида расмийлаштирилган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг 03.10.2020 йилдаги хулосасига асосан, ушбу модда таркибида тетрагидроканнабинол мавжудлиги, у гиёҳванд моддалар таркибига кирувчи, каннабис ўсимлигидан олинувчи марихуана эканлиги, соф оғирлиги 12,4 граммга тенглиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан 04.10.2020 йилда Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаро Ю.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати