Тест режимида

Хабарлар

Қарши шаҳрида "Нексия" автомобили йўловчисидан гиёҳвандлик воситалари топилди

Соҳавий хизматлар ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбир давомида, жорий йилнинг 19 май куни соат 14:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, “Зохикамарон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Динамо” спорт мажмуаси олдидаги чорраҳада ИИО ФМБ ЙХХБ инспектори Ш.Қиёмов томонидан "Нексия" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчиси 1970 йил туғилган Ш.Б. автоммобилдан тушиб 2 (икки) дона оқ полиэтилен бўлагини ерга ташлаган, ушбу оқ полиэтилен бўлаги кўздан кечирилганда “тўқ жигар” рангли моддалар борлиги аниқланган.

Шунингдек, фуқаро Ш.Б. шахсий тинтув қилинганда 3 дона полиэтилен бўлагига ўралган “тўқ жигар” рангли шилимшиқсимон моддалар топилган. У билан олиб борилган суриштирув давомида, ушбу моддалар “опий” гиёҳванд воситаси эканлиги, уни олдиндан таниш бўлган фуқаро 1972 йил туғилган Э.Б.дан 540 000 сўмга келишиб, жияни 2006 йил туғилган Ш.Ч. орқали пулини бериб олганлиги аниқланди. Фуқаро Э.Б.нинг хонадони кўздан кечирилганда ҳовлисидаги атиргул ўсимлигини тагига кўмилган полиэтилен бўлагига ўралган “тўқ жигар” рангли шилимшиқсимон моддалар борлиги аниқланган ва тегишли тарбирда расмийлаштирлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шахар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати