Тест режимида

Хабарлар

Энг муносиблар тақдирланди

Ички ишлар органлари ходимларининг асосий вазифалари халқимиз осойишталигини таъминлаш, қонун устуворлигига эришишдир. Зиммадаги бу масъулиятли вазифани бажариш учун эса қатъият ва изланувчанлик бўлиши шарт. Бунинг учун ҳар бир ходим ўз устида мунтазам ишлаши, соҳага оид қабул қилинаётган Қонун талабларини, аввало, ўзи теран англаши, чуқур ўзлаштириши керак. Чунки ишни сифат жиҳатидан юксак даражага олиб чиқиш, унинг самарадорлигини ошириш уларнинг тўлақонли ижросига боғлиқ.

Тўғри, бу каби талаблар ҳамиша бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Бу вазифалар ижросининг тобора такомиллашиб боришида эса уни бажараётган ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар, меҳнатга яраша рағбатлантириш ҳам катта аҳамиятга эга. Айниқса, коррупцияга қарши курашда ходимларнинг ҳалоллиги, бурчига садоқати муҳимдир.

Янги йил байрами арафасида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарлари вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг шахсий таркибини йиғиб, кенгайтирилган йиғилиш ўтказди. Қарши шаҳридаги  М.Тошмухаммедов номли  театр биносига ЙҲХБ шахсий таркиби йиғилди.

Йиғилишда сўзга чиққан вилоят ИИБ раҳбарлари йил сарҳисобини қилиш билан биргаликда давлатимиз томонидан Ички ишлар органлари ходимларига яратилаётган шароит ва имкониятлар, рағбат ва мукофотлар борасида сўз юритди. Шу билан бирга, тизимда учраётган айрим камчилик ва хатоларни танқид қилиб, уларни баратарф этиш юзасидан керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, йиғилишда ўз касбига садоқати ва ишига юксак даражада масъулияти туфайли ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ходимлар эътироф этилиб, улар муносиб тақдирланди.

Раҳбатлантирилганлар орасида хизмат олиб бораётган постида айрим фуқаролар томонидан жиноятни яшириш мақсадида таклиф қилинган пора хақида ўз вақтида тегишли идораларга хабар бериб, коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олишда муносиб хизмат қилган Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 2-отряд 1-сафарбарлик гуруҳи командири, катта лейтенант Шахтиёр Отақулов, ЙҲХБ ЙПХБ 2-отряд 1-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори, сержант Ўткир Рўзиев, ЙҲХБ ЙПХБ 2-отряд 1-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори, сафдор Зафар Ўриновлар ҳам бор.

Ўз ишига масъулият, садоқат билан сидқидилдан хизмат қилган ҳар қандай ходим ҳамиша эътибор ва эътирофда бўлади. У нафақат ҳамкасблари орасида, балки халқимиз орасида ҳам ишонч ва ҳурмат қозонади.

 Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати