Қашқадарёда ЙПХ ходимига “Танбеҳ” интизомий жазоси эълон қилинди
Жорий йилнинг 23 июнь куни ижтимоий тармоқда тарқатилган “Мақсуд Музаффаровдан навбатдаги шедевр видео... у гаига тушди” сарлавҳали видео лавҳа юзасидан 24 июнь куни саҳифамизда муносабат билдирилган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшируви ўз якунига етди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низом талабларини бузганлиги учун Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 3-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори О.Турсуновга “Танбеҳ” интизомий жазоси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати