Тест режимида

Хабарлар

Қашқадарёда ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармасдан хизмат фаолиятига халақит берган фуқароларга Суд томонидан чора кўрилди

Жорий йилнинг 28 январь куни ижтимоий тармоқда "Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги юзасидан саҳифамизда маълумот жойланган эди.

Шаҳрисабз туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари Э.Қўзиев ва М.Дониёровларнинг қонуний талабларини бажармаганлиги ва хизмат фаолиятига халақит берганлиги боис, фуқаролар 1976 йилда туғилган Н.М., 1995 йилда туғилган Б.Т. ҳамда 1993 йилда туғилган Б.Б.ларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судига юборилди.

Жорий йилнинг 28 январь куни Суд томонидан:

- фуқаро, 1976 йилда туғилган Н.М. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси, 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган дея топилиб, 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси;

- фуқаро, 1995 йилда туғилган Б.Т. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган дея топилиб, 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси;

- фуқаро, 1993 йилда туғилган Б.Б. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 194-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган дея топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, яъни, 446.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати