Ҳашар — элга ярашар!
Ҳукуматнинг тегишли фармойишига (199–Ф, 26.04.2022 й.) кўра, 2022 йил 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган эди.
Бугун, 30 апрель куни ИИВ ЖХД ЙҲХХ ва ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ходимлари ўз хизмат бинолари ва унинг атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришмоқда.