"Audi" ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди
2022 йил 15 май куни соат 22:45 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ш.Очилдиев ва Ж.Хакимовлар томонидан, Қамарнисо кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Audi" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Х.Г.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Х.Г. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 139-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2022 йил 30 март кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Х.Г. Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.