Тест режимида

Хабарлар

Автомашинангиз техник созми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январь кунидаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор талабларидан келиб чиқиб, 1-босқичда 2020 йил 1 январдан 31 авгусгача жисмоний шахсларга, 2-босқичда 1 мартдан 31 сентябрь кунига қадар юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари белгиланган тартибда Бухоро вилояти Когон туманидаги диагностика марказида техник кўрикдан ўтказилмоқда. Ҳурматли ҳайдовчилар бошқарувингиздаги транспорт воситасини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказишингизни, носоз транспорт воситаларини ўзбошимчалик билан бошқариб, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати