Автомашинасининг барча ойналарига қора рангли қоплама ёпиштириб атрофни кўра олмаётган ҳайдовчига ЙПХ инспектори жарима майдончаси томон йўл кўрсатди
Жорий йилнинг 30 апрель куни “Инстаграм” ижтимоий тармоғида мавжуд бўлган “Автогалеря” номли саҳифада “Ласетти” русумли давлат рақам белгиси 30 Т 019 GA бўлган транспорт воситасини барча ойналарига қора рангли қоплама ёпиштирилган ҳолати номаълум шахс томонидан видео тасвирга олиниб, ижтимоий тармоққа жойлаштирилган.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу транспорт воситаси Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани “Сочак” маҳалласида яшовчи 2001 йилда туғилган И.Ж.га тегишли эканлиги ва у ҳақиқатдан ҳам ушбу транспорт воситасини олд ойналарига мумкин бўлмаса ҳам ва ён ойналарига ДЙҲХХ рухсатномасисиз ўзбошимчалик билан қора қоплама ёпиштирганлиги аниқланиб, унга нисбатан “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 7.3 банди талабларини бузганлиги учун 2020 йил 30 апрель куни Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ катта инспектори С.Нуруллаев томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати